| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
берган. Уни оз ёки кўп сарфлаш билан қайд этмаган. Шундай экан, қандай қилиб, кўп сарфлаш ҳаром бўлсин. Агар Оллоҳ нарсаларни ҳалол қилиб, улар учун кўп пул сарфлашни ҳаром қилса, нарсани бир вақтнинг ўзида ҳам ҳалол, ҳам ҳаром қилган бўлиб қолади. Масалан, ҳусусий самолётга эга бўлишни ҳалол қилиб, лекин уни сотиб олиш кўп пул сарфлаш ҳисобланадиган бўлса, ҳаром қилган бўлади. Бундай қарама-қаршилик бўлиши мумкин эмас. шунга асосан исроф ва совуришни луғовий маъноси бўйича тафсир қилиш жоиз бўлмайди. Уларни оят матнларида келган ҳамда айрим саҳобалар ва ишончли олимлар айтиб ўтган шаръий маънолари бўйича тафсир қилиш вожибдир.
б) Ислом шахсни дабдабадан қайтарган, уни гуноҳ, деб ҳисоблаган ва каландимоғларга азоб ваъда қилган. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَأَصْحَابُ الشِّمَالِ مَا أَصْحَابُ الشِّمَالِ + فِي سَمُومٍ وَحَمِيمٍ + وَظِلٍّ مِنْ يَحْمُومٍ + لا بَارِدٍ وَلا كَرِيمٍ + إِنَّهُمْ كَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ مُتْرَفِينَ»
– „Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир! (Улар дўзаҳдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида ва на салқин, на фойдали бўлмаган қора тутун-дан иборат «соя» (ости)дадирлар. Дарвоқе, улар бундан илгари (дунёда ҳою ҳавасга муккадан кетган) боёнлар эдилар“, [56:41-45]
яъни хоҳлаганини қиладиган димоғдорлар эдилар, Оллоҳ Таоло айтади:
«حَتَّى إِذَا أَخَذْنَا مُتْرَفِيهِمْ بِالْعَذَابِ إِذَا هُمْ يَجْأَرُونَ»
– „То қачон Биз уларнинг боёнларини азобга гирифтор қилганимизда баногоҳ улар фарёд қилурлар“, [23:64]
бу ерда ҳам димоғдор золимлар назарда тутиляпти. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَإِذَا أَرَدْنَا أَنْ نُهْلِكَ قَرْيَةً أَمَرْنَا مُتْرَفِيهَا فَفَسَقُوا فِيهَا»
– „Бизқачонбироншаҳарниҳалокқилишниистасак, унингбоёнларинибуюрамиз, уларфосиқликқиладилар“, [17:16]
яъни мўминлардан ўзларини устун қўювчилар моллари ва болаларининг кўплигидан кибрланиб гапирадилар. Оллоҳ Таоло айтади:
56-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|